Ижтимоий тармоқларда актер Риҳситилла Абдуллаевнинг муҳлиси унинг устидан шикоят қилди. Таъкидлашича Абдуллаев ундан селфи тушиш учун 100 доллар сўраган.
Муҳлиснинг айтишича, у актерни Туркияда учратиб қолган ва суратга тушишни сўраган. Абдуллаев эса унга рад жавобини берган ва агар унга 100 доллар ҳақ тўласа ана ўшанда суратга тушишини маълум қилган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз навбатида актерни юлдузлик касаллигига чалинган деб айблашди. Актернинг ўзи ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ, дея хабар қилди UPL.UZ.