ОАВда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров билан уюштирилган суҳбат ЎзАда эълон қилинди.
Суҳбатда раҳбар реп йўналишига қанча тақиқ қўйилган бўлса унга қизиқиш шунча ошиб кетганини таъкидлади.
Шунинг учун энг аввало мазкур йўналишга қизиқувчилар билан мулоқотга киришган ҳолда уларнинг қизиқишини, қобилиятини юзага чиқаришга ёрдам беришимиз лозим, дейди директор.
Аслида рэперларга вақтида эътибор қаратмаганимиз сабабли улар ўз билганича ҳаракат қилиб, турли ҳақоратомуз матнлардан ёки дарғазаб сўзлардан рэп айтиб, ғарбона либосларга тақлид қилиб халқимизнинг салбий муносабатига сабаб бўлишди. Аммо рэп ҳам дунёда тан олинган мусиқий жанр ва уни тарбиявий аҳамият билан кўрсатиб берса бўлади. Шунинг учун биз бугун улар билан мулоқотга киришдик. Ниятимиз, рэп йўналишидаги истеъдодларни миллий қадриятларимиз уйғунлигидаги ижод билан халқимизга кўрсатиш ва бу билан уларга нисбатан шаклланган салбий фикрларни ўзгартириш, дея қўшимча қилди О. Абдуқаҳҳоров.