Хонанда Жаҳонгир Отажонов инстаграмдаги саҳифасида "Zor TV" каналига бормаслиги ҳақида унинг номидан билдирилган фикрларни изоҳлади. Унинг айтишича, "Оёғимга йиқилсанг ҳам Zo'r TV"га бормайман, деган фикр унга тегишли эмас, деб ёзади "аниқ.уз".
Бундай профиллардан ёзилаётган гапларни ман ёзмаяпман, кимлардир менинг номимга профил очиб, шундай ишлар қилишяпти. АЛЛОҲ кифоя қилсин, мен, албатта, “Zo’r TV”га бормаслигим ҳақида гапирганман ва ўз сўзимда қоламан. Лекин “оёғимга йиқилса ҳам бормайман”, деб, аввало, бошқаларни ва қолаверса, ўзимни ерга урмайман. Соғ-саломат бўлинглар, дея ёзади Жаҳонгир Отажонов.