Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳйон Ғаниевадан ноодатий тарзда интервью олишди. Бу ишни эса "Шок.уз" сайти журналисти амалга оиширишга ҳаракат қилди.
Бунинг учун журналист хонандани тўйхоналарнинг бирининг олдида кутиб туришга мажбур бўлди. Тўй тугагандан сўнг журналист хонандага ноқулай саволлар билан мурожаат қилди. Ундан "запрет"га тушишига Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаб, сурат жойлагани сабаб бўлгани ҳақидаги гап сўзлар ва собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан бўлган можаролар хусусида сўралди.
"Мен Гулнора Каримованинг суратини ижтимоий тармоқларга жойламадим. Бу ёлғон. Собиқ эрим ва унинг хотини ҳақида шунча воқеалардан сўнг гапиришни истамайман", - деди Райҳона.
Шунингдек, хонанда аслида ростан ҳам "запрет"га тушгани ёки тушмаганини ҳам очиқламаган.