Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз ҳисобидан тўй қилиб бергани айтилмоқда. Интернетда тўйдан олинган лавҳалар тарқалди.
Маълум бўлишича у ўзининг ходимига тўй қилиб берган. Тўйда Усмонова сўзга чиқиб икки ёшга уй олиб берганини айтган. Шунингдек, куёвга келинни ҳам айнан ўзи танлаганини, совчиликка ўзига борганини маълум қилган. Келиндан Усмонова қайси хонандалар ёқишини сўраганини, агар келин калта кийим киядиган хонандаларни айтганида уни олиб бермаслигини ҳам айтиб ўтган. Тўйга эстраданинг ёрқин юлдузлари келган. Юлдуз Усмонова "келин салом"га барчани уйига боришга таклиф этган.
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.