Аввалроқ сайтимизда хонанда Жамшид Абдуазимов Абдулла Қурбоновга оёғини синдириш билан таҳдид қилгани ҳақида ёзган эдик.
Бизга келиб тушган видеолавҳада хонанда яна мурожаат қилганини кўриш мумкин. Жамшиднинг айтишича Абдулла Қурбонов унинг паспортини олиб қўйган ва ҳозирда у Москвада ҳужжатсиз қолиб кетганини айтган. Шунингдек, Жамшид паспорти йўқотилганми ёки ёқиб юборилганми билмаслигини ҳам айтган. Яна бир бор Жамшид Абдуллага армиясини йиғиб қўйишини таъкидлаган.
Ҳозирча икки хонанда Москвага нима сабабдан боргани маълум эмас.