Ижтимоий тармоқларда “Карвон кўрдим” қўшиғининг янгича ижроси билан шов-шувга сабаб бўлган хонанда, Чеченистон халқ артисти Сан Жай Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат қилди.
Асли Ўзбекистонда туғилиб ўсган Сан Жай видеомурожаатда “кейинги йилларда Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлардан хурсанд эканини, шу ўзгаришлардан илҳомланиб юртга қайтганини” айтиб ўтди.
“Ўзбекистон учун, ўз халқим учун ўз қўшиқларимни ўзбек тилида яратиб халққа совға қилмоқчиман. Лекин баъзи бир сабабларга кўра, менинг телевиденияга чиқишим, радиога чиқишим, давлат тадбирларига чиқишимга шароит йўқ. Чунки менда лицензия йўқ. Лицензия олиш учун менга соқолингни ол дейишяпти. Соқол бу мен учун – имидж. Бу имиджни ўзгартиргим келмайди”, дейди Сан Жай видеомурожаатида.