Хонанда Жаҳонгир Отажонов инстаграмдаги саҳифасида 2013 йилдаги зиддиятли воқеалар ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилди "Аниқ.уз".
2013 йилдаги “Эл бирла бўл” деб номланган концерт дастуримда ашуламда “Шояд АЛЛОҲ бирла бўл” деган жумласини АЛЛОҲ сўзи борлиги учун айтмасликни талаб қилишган. Ўша АЛЛОҲ сўзи янграшини хоҳламаганларнинг баъзилари ҳали ҳам эндиликдаги “Ўзбекконцерт” деган корхонада иқтидордалар, деб ёзади Жаҳонгир Отажонов.