Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қуролланган қўриқчилар қуршовида куйлаётган видеоси тарқалди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Видеодаги воқеа Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариоғоч шаҳрида ўтказилган тўйда бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон ИИВ текширув ишларини бошлаб юборган — улар ҳам қуролланган одамлар тўйда нима қилаётганига қизиқяпти. Ижтимоий тармоқларда эса бу қўриқчилар Юлдуз Усмонова сабаб жалб этилган бўлиши мумкин, деган тахминлар ҳам бор.