Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.
Интервьюда Назарбеков «Маданият вазирлигининг ойлик маоши Ўзбекистондаги энг талабгир, энг қиммат хонандаси бўлган Озодбек Назарбековга етяптими?» мазмунидаги саволга жавоб берди.
Маданият вазирлигига маош учун бормаганман. Худога шукр ўз даврида йўлга қўйган бизнесларим бор. Бугунги кунда оиламни, рўзғоримни эплаб туришга етади. Аввал кимларгадир моддий ёрдам берган бўлсам, бугун ўзимнинг кундалик эҳтиёжимни қоплаяпти. Бундан нолимайман.
Энг талабгир, энг қиммат хонандалардан бири’ деган эътибор билан қарайдиган бўлсак, табиийки, мен бу ойликка қониқмайман. Инсон иқтисодий таъминотига қараб ҳаётини шакллантиради. Ҳамма ҳам шундай. Кеча 2 миллион топаётган одам эртага 20 миллион топа бошласа, 2 миллион топаётган даражада яшамайди. Шундан келиб чиқиб билиш мумкинки, менинг ҳам ўтган давримда моддий таъминотимга қараб ҳаётим шаклланган. Лекин фақат иқтисодий таъминланишнинг ўзи гўзал ҳаёт дегани эмас, дейди Озодбек Назарбеков.