Бугун 16 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.
Унда хонанда Жаҳонгир Отажановнинг лицензияси қайтариб бериш масаласи кўриб чиқилган ва йғилиш якунига кўра унга лицензияси қайтарилган, дея хабар қилди "Қалампир.уз".
Аввалроқ “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг 14 октябрдаги йиғилишида Жаҳонгир Отажановнинг лицензияси тугатилган эди.