“Браво” жамоаси аъзоси Отабек Мирзахолов “Дарё”га берган интервьюсида ўтган йили отасидан айрилгани ҳақида айтиб ўтди. Отабек отаси “Браво”нинг концерти бошланишидан бир кун аввал вафот этгани ҳақида сўзлаган.
Отабек жамоанинг концерт дастурига 11 сентябрда старт берилгани, лекин 10 сентябрда отаси вафот этганини айтиб ўтди. Ўшанда унга устозлари, дўстлари ҳамда онаси ва синглиси далда бўлганини айтган. Хатто концертга бормаслик ҳақида ҳам ўйлаган. Лекин унинг устози Жаҳонгир Позилжонов концертга боришга кўндиргани ва яна бир устози Шукурулло Исроилов ҳам ўз ҳаётида шундай ҳолатга тушганини айтиб, унга далда бўлишган.
Устозимиз Жаҳонгир Позилжонов онамлар билан бирга ўртага олиб, шахсий масалада суҳбат бўлган. Шундан кейин устозимни ўзлари Тошкентга олиб келганлар. Кейин, келиб халқни олдидаги бурчимизни бажариб, концерт дастурига чиққанман. Ҳеч кимни бошига бунақа кун солмасин, - дейди Отабек ўз интервьюсида.