Ўзбекистон маданият вазири хонанда Лола томонидан суратга олинган “Севгингни менга айт 2” клипига ўз муносабатини билдирди.
Вазир Бахтиёр Сайфуллаев клипни кўрганини, уни икки хил талқин қилиш мумкинлигини, яхши ҳам ёмон ҳам дейиш мумкинлигини айтган. Шунингдек, у вазир кўрмайди деб ўйлмасликни ва ҳар битта клип муҳокама қилинишини билдирган.
“Гапнинг очиғи, шахсий фикрим — бу клип менга ёқмади”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Лола ўз клипида жамиятдиги баъзи вазиятларни кинояли лавҳалар билан акс эттирган эди.