Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага турмуш ўртоғи Мансур Агалиев туғилган кунига BМW Х7 русумли автомашина совға қилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар қилди.
Бугун, 12 декабрь куни Усмонова 56 ёшни қарши олди. Ана шу сана муносабати билан халқ артистининг турмуш ўртоғи ва продюссери Мансур Агалиев янги машина совға қилди.
Агалиев аслида Усмонова бундан ҳам қимматроқ совғага лойиқлигини айтиб, кўчада ушбу русмдаги автомашинани кўрса ҳавас билан қарашини таъкидлаган. Шу сабабдан ҳам унга айнан BМW Х7 совға қилганини маълум қилди.