Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова депутатларни танқид қилди.
“Депутат ва артистларни кўп нарса боғлаб туради. Ушбу икки соҳа вакиллари халқ ва ҳукумат ўртасида кўприкдир. Депутатлар “марионетка” бўлмаслиги керак. Улар халқ учун ишлаши лозим. Депутатларга овоз берган одамлар айтилган ваъдаларнинг ижросини кутади”, – деди Усмонова.
Шунингдек хонанда ХДП раҳбарининг 2,5 млн сўм беш кишидан иборат оилага етади деган фикрини ҳам танқид қилди. Унинг фикрича энди бундай гаплар халқ томонидан салбий қабул қилинади.