Хонанда Анвар Санаев "Дарё" мухбири билан суҳбатда 5 йиллик тақиқ ҳақида гапирди.
Хонанданинг айтишича уни Бухорода раҳбарларнинг бирининг тўйида текинга хизмат қилишни айтишган. Санаев ушбу "заказ"ни уч ой олдин қабул қилиб, тўй кунини белгилаб қўйган. Тўй яқинлашганда хонанда ҳеч бўлмаса самолёт пулини беришини, текинга хизмат қилишга рози эканини айтган. Лекин унинг ушбу илтимослари рад этилган ва Бухорога "Жигули"да кетиш тавсия этилган. Анвар Санаев ушбу таклифга кўнмай, тўйга бормаган. Эртаси куни эса унга қўнғироқ қилиб "запрет"га тушганини айтишган.
Анвар Санаев шу сабабдан ҳам 5 йил кўринмай қолганини, сабабини эса ҳеч кимга айта олмаганини билдирди. Бугунги кунда Президент томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мана шундай эркин фикрлашга йўл қўйилаётганини алоҳида таъкдилади.