Хонанда Лола ўзининг инстаграмига турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлвди. Унда хонандани саҳифасидаги бошқа суратлардан фарқли равишда, рўмолда кўриш мумкин.
Суратга Лола қуйидагича изоҳ қолдирди.
"Байраминг билан менинг ҳимоячим, таянчим, севгилим. Қизлар, эркакларингизни қандай табриклаганингиз ҳақида ёзинг. Бу сафар нима тайёрладингиз? Ўз севгингизними, пайпоқлар, кўп пайпоқлар?
П.С. Балки мен эскича фикрларман, лекин мен учун 23 февраль ҳақиқий эркаклар байрами!" - дея изоҳ қолдирган Лола.
Аввалроқ хонанда турмуш ўртоғидан фарзанд кутаётгани маълум бўлган эди.