Аввалроқ қўшиқчи “Летние Дожди” таронасига олинган клип сабаб лицензиясидан маҳрум бўлган эди.
Шаҳло Аҳмедованинг Ўзбекистонда эфирга узатилиш тақиқланган клипи Россиянинг RU.TV телеканалининг “Давай попробуем” лойиҳаси доирасида овозга қўйилди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири. У ерда ёш ижрочиларни қўллаб-қувватлаш учун овоз йиғилади.
Қўшиқчи ушбу ҳолатдан мамнун эканини маълум қилди.
“Раҳмат RU.TV’га. Мен жамоамнинг меҳнати муносиб баҳоланганидан мамнунман!
Унутманг, ёмғирдан сўнг доим ҳаётимизни ёрқин рангларга безайдиган камалак нур сочади”, – дейди хонанда.