Хонанда Манзура ОАВга берган интервьюсида актриса Дурдона Қурбонова ҳақида гапирди.
Унинг айтишича, Манзурага Дурдонани режиссер клипида рол ўйнашга таклиф қилган. Лекин хонанда у актриса клипида ўйнай олмаслигини, у роллр Дурдонага тўғри ҳам келмаслигини маълум қилган. Шунингдек, Дурдона Манзуранинг клипида суратга тушиш учун 200 доллар жуда кам деб айтганини таъкдилади.
“200 доллар ҳозир деярли 2 миллион сўм пул дегани. Давлат ойлиги шунчага тенг ҳозир. Масалан, бизда халқ актрисалари бор, театрда бир ой шу ойликка ишлайди. Улар сизнингча Дурдона Қурбоновадан камроқ ҳаракат қиладими?!” – деди хонанда.