Аввалроқ хонанда Мавлуда Асалхўжаеванинг тўйда ниқоб ва қўлқоп кийган ҳолда қўшиқ айтаётган видеолавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ушбу видео карантин вақтида олингани хабар қилинган.
Бугун, видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлгандан сўнг хонанда вазиятга изоҳ берди. Унинг айтишича, тўй шу йилнинг 22 март санасида бўлган. Мавлуда келин ва куёвни ҳатто кўрмаганини айтиб, фақат аёллар учун 5-6 та қўшиқ айтиб кетганини маълум қилган. У нега айнан ҳозир ушбу видео тарқалганидан ҳайратда эканини билдирган. Шунингдек, хонанда ҳукумат айтган гапдан ҳеч қачон четга чиқмаганини алоҳида таъкидлаган.