Қирғизиистонда коронавирусдан уч бемор соғайди.
Маълум бўлишича, Қирғизистонда вирусдан беморлар тузалишни бошлаган. Дастлабки тузалган уч бемор ўзбек миллатига мансуб эканлиги маълум бўлди. Улар 1958, 1974, 1976 йилда туғилган. Улар Жалолободдаги шифохонадан чиқарилган. Соғайганлар шифокорлардан миннатдор эканликларини билдирди.
Аввалига жуда қўрққандик. Аммо шифокорлар хавотирга ўрин йўқлигини айтишди, - дейди соғайганлар.
Шунингдек, улар фуқароларга касаллик аломатини сезиши билан шифокорларга мурожаат қилишни тавсия қилди.