«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси сўнгги вақтларда тармоқларда санъаткорлар томон билдирилаётган танқидларга жавоб берди.
Маълумки, тармоқ фойдаланувчилари томонидан санъат аҳлининг бугунги карантин вақтида жимиб қолгани, уларнинг хайрия ишларида фаол эмасликлари кескин танқид қилинган эди. Муассаса ушбу танқидларга жавоб бериш мақсадида қуйидагиларни маълум қилди.
Санъаткорлар шу вақтгача хайрия ишларида ва турли хил челленжларда фаол бўлиб келгани айтилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Мавлуда Асалхўжаева, Ҳосила Раҳимова, Алишер Турдиев, Зиёда Қобилова, режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳамда бошқалар томонидан «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 200 миллион 500 минг сўм хайрия қилишган. Шунингдек, кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами учун 152 миллион сўм, умумий ҳисобда 352 миллион 500 минг сўм хайрия маблағлари йўналтирилган. Санаъткорлар бунда кейин ҳам жим турмасликлари таъкидланди.
Муассасанинг қўшимча қилишича, бу хайрия иши бўлгани учун санаъткорлар ошкор қилишни истамаган.