“Дадажон. Менинг энг севимли, энг меҳрибон, энг доно инсоним. Мен энди сизни бошқа кўра олмаслигимга, сизнинг маслаҳатингизни ололмаслигимга, сизни эшитолмаслгагимга ва сизни кўрганимда иккита юзингиздан ўпа олмаслигимга, санъат соҳасида бошқа баҳслаша олмаслгимга ва навбатдаги ишим учун вазмин мақтовларни ололмаслигимга ишониш қийин бўляпти. Дадажон, мен биламан бизнинг алоқамиз ҳеч қачон узилмайди. Менинг вужудимда сизнинг неварангизнинг, сизнинг бўлагингизнинг юраги уриб турипти. Уни худо менга ушбу синовлардан ўтиб олиш ва янги ҳаёт учун берди. У Ўзбекистоннинг замонавий эстрадасида тарих яратган ўзининг бобоси билан албатта фаҳрланади. Туғилган кунингиз билан отажон! Сизни яхши кўраман менинг қаҳрамоним”, - деб ёзди хонанда ва қуйидаги суратларни илова қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Tarona records” компаниясига асос солган Равшан Йўлдошев 2020 йил 30 март санасида 59 ёшида вафот этди. Мавжуд маълумотларга кўра у юрак хуружи сабаб оламдан кўз юмган.