Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзига нисбатан қилинган таҳдид ҳақида гапирди. Қўшиқчи тармоқларда бўлаётган таҳдид ҳақида айтиб, видеомурожаат қолдирди.
Дастлаб хонанда актриса Халиманинг тарафини олди. Инстаграм фойдаланувчилари Халиманинг шахсига салбий фикрлар билдиришди. Кечинчалик Отажонов унга нисбатан ҳам шундай муносабатлар билдирилаётгани ҳақида гапирди. У яқинда Охунжон Мадалиевнинг қўшиғини яна айтса уни ўлдириш билан таҳдид қилишгани ҳақида айтди.
"Яқинда бир одам мени ўлим билан қўрқитди. У Охунжон Мадалиевнинг қўшиғини нотўғри айтсам мени ўлдириш билан таҳдид қилди. Бундай инсонларга нисбатан чора кўриш керак!", - деди хонанда.