Режиссер Зебо Наврўзова ОАВга берган интервьюсида унга бўлган таҳдидлар ҳақида гапирди.
Наврўзованинг айтишича, у суратга олган фильм “Бўрилар” машҳурликка эришгач унга турли хил қўнғироқлар бўлган. Шундай қўнғироқлар ичида унинг лойиҳасини сотиб олувчилар пайдо бўлгани ҳақида айтди.
Режиссер нотаниш одам уни қайта-қайта ёнига чақиргани, у одам жуда таъсирли шахс бўлганини айтган. Кунларнинг бирида уни ўша нотаниш шахс олдига чақириб, лойиҳани унга сотишини агар сотмаса ўғли Шоҳруҳхоони ўлдириб юбориш билан таҳдид қилгани ҳақида гапирди. Ўшанда уни бу инсонлар қўлидан продюссери қутқариб қолганини алоҳида таъкидлади.
Наврўзованинг айтишича ўшанда унга таҳдид қилганлар ҳозир қамоқда.