Опера қўшиқчиси Ширин Маматова карантинга олинди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида хабар қилди.
Маматова 5-сонли юкумли касалликлар клиник шифохонасида карантинда эканини ёзган. Хонанда 14 кун шифохонада қолишини маълум қилган.
"Бизни карантинга олишди. Ўзимни яхши хис қиляпман. Тест натижасига кўра менда коронавирус аниқланмади. Лекин биз 14 кун каратинда бўлишимиз кераклигини айтишди", - деб ёзади Маматова.