"Максимум" жамоаси қизиқчилари футбол бўйича мамлакат терма жамоаси футболчиларини қўй подасига ўхшатди. Улар шу йўл билан жамоани бошқарган Эктор Купер давридаги натижа устидан ҳазил қилмоқчи бўлишган.
Кўплаб ўзбекистонликлар ушбу юморни тўғри қабул қилди. Лекин журналист Шаҳбоз Бегамов қизиқчиларни танқид қилди.
Бегамов, футбол федерацияси юмористлар устидан судга бериши кераклигини айтди. Унинг фикрича, қизиқчилар қайси соҳа бўлишидан қатъий назар ҳеч кимни ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ. Таъкидлаш жоиз, шу пайтгача ўзбек футболчилари қизиқчилар нишонида бўлиб келган.