Хонанда Юлдуз Усманова Сирдарё вилоятида талофат кўрганларга ёрдам бериш мақсадида акция уюштириб, йиғилган маҳсулотларни етказиб бериш мақсадида у ерга отланди. Бугун тармоқларда хонанда ички ишлар ходимларини кескин танқид қилган видеолавҳалар эълон қилинди.
"Улар қўрқоқ. Мен "ГАИ" ходимларини ажратиб беришни сўрадим. Менга яхши дейишди, лекин ажратиб беришмади. "Участковый" хатто чиқмади ҳам. Халқ бирлашмоқда, "милиция" ходимлари эса қўллаб-қувватламаяпти. Халқ билсин милиция ишламаётганини",- деди хонанда Инстаграмдаги жонли эфир вақтида.
Усмонова ходимлар халқ тўлаган солиқдан ойлик олаётганини таъкидлади. Лекин, унинг фикрича, улар ишончни оқлай олишмаяпти. Таъкидлаш жоиз, Юлдуз Усмонова сўнгги йилларда можаролар марказида қолиб кетмоқда. Аввалроқ жамият уни Сирдарёда жабр кўрганларга маҳсулот йиғаётганда ниқобсиз юрганини танқид қилган эди.