Хабарингиз бор хонанда Юлдуз Усмонованинг “милиция” ходимларини танқид қилиб чиққан видеоси тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу видео кенг “ёйилгач” Маданият вазирлиги хонандага эътироз билдирди.
Вазирлик бугунги синовли кунда хонанданинг бундай қилмишини ноўрин деб баҳолади. Шунингдек, икки ойдан бери оиласига бормаётган ИИБ ходимлари нолиб тармоқларга видео чиқармаётгани ҳам эътироф этилди.
Маданият вазирлиги Усмоновага ОАВ орқали чиқишида ИИБ ходимларга билдирган миннатдорчилигини ҳам эслатди.
“Энди, бир аччиқ гап билан уларга билдирган нафратингиз бу ниманинг далолати? Майли, аччиқ устида гапирилган гапларни ижтимоий тармоққа чиқаришингиз бу нимаси?”, – дея савол билан мурожаат қилди вазирлик.
Вазирлик ўз эътирозининг сўнггида бугунги кунда туну кун меҳнат қилаётганларга ўз миннатдорлигини билдирди.