Хонанда Юлдуз Усмонова "милиция" ходимларига нисбатан айтган гаплари учун узр сўради.
"Ички ишлар вазирлиги ҳамма-ҳаммангиздан улуғ айём кунларида дилларингизни оғритган бўлсам узр сўрайман. Лекин ҳаммамизда айб бор. Мен аёл кишиман, мен айбсиз кўрмаган жойимда, кўр кўзларим билан гапирмайман. Кўрганим учун гапирдим. Кўрганларим, гапирганим учун узр сўрайман", - деди хонанда видеомурожаатда.
Аввалроқ хонандани тарқатган видеоси учун Маданият вазирлиги танқид қилган эди.