Актер ва спортчи Ҳабибулла Низомов Жасур Ҳамраевга интервью берди. Суҳбат АҚШда ташкиллаштирилди.
Интервью жараёнида журналист Низомовдан ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг АҚШга ёппасига кетиб қолаётгани сабабини сўради. Актер Улуғбек Қодировнинг кўчиб ўтиши ҳақида алоҳида сўз борди.
“Менимча Улуғбек уни хафа қилишгани учун кўчиб кетган. Кўплаб фильмларда бош роллар хориж актерларига берила бошланди. Бизнинг актерлар эса иккинчи пландаги ролларни олишди. Шунингдек, бир фильмда Улуғбекка гонорари берилмади. Балким шу воқеалардан сўнг у ҳаётини ўзгартириш мақсадида АҚШга кўчиб кетган бўлиш мумкин. Мен у билан суҳбатлашдим. У ҳозир яхши кайфиятда ва ҳаётидан мамнун”, – деди Низомов.
Таъкидлаш жоиз, Улуғбек Қодиров 27 фильмда бош ролларни ўйнаган. Унинг иштирокидаги сўнгги фильм 2018 йилда суратга олинган. Ҳозирда актер 36 ёшда.