Бугун, 5 май куни хонанда Юлдуз Усмонованинг ички ишлар ходимларини ҳақорат қилгани бўйича суд бўлиши керак эди.
Лекин, ОАВда тарқалган хабарларга кўра Усмонова судга келмаган. Хонанда судга бориш ўрнига Инстаграм орқали жонли эфирга чиққан.
Хонанда унда 10 кун давомида уйдан чиқа олмаслигини маълум қилган. Шу сабабдан у хатто Сирдарёга ҳам бора олмагани, ўрнига маъмурларини юборганини билдирган. Усмонова судгача бўлган суриштирув ишларида шахсан қатнашганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, суд бугун 14.00 да Маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судида бўлиши режалаштирган эди. Кейинчалик у 15.00 га кўчирилган ва оҳир оқибат у бўлмаган.