Юлдуз Усмонова жамоатчиликдан узр сўради. Хонанданинг халқдан узр сўраган видеоси Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинди. Усмонова аччиқ устида ўйламай гапириб юборганини маълум қилди.
"Улуғ кунларда мендан дилингиз оғримасин. Ўзининг жонини жабборга бериб ишлаётганлар ҳам бор. Хатто карантинда ўтириб чиққан милицяаларимиз ҳам бўлди. Агар уларнинг дилини оғритган бўлсам узр сўрайман. Уларнинг ота-оналаридан ҳам узр сўрайман. Ҳозирги оғир кунда халқимиз билан елкама-елка хизматни қилайлик. Шу балолардан чиқиб олайлик. Хатоимни бўйнимга оламан. Хафа бўлманглар", - деди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, хонанда ички ишлар органлари ходимларига айтган гаплари учун жамоатчилик томонидан кескин танқидга учради. Усмонова ходимларни ҳақорат қилиб, улар зарур даражада ишламаётганини айтган эди.