Хонанда Лола Instagram’даги саҳифасида янги пост қолдирди. Ушбу постда у мухлисларини шукроналик ҳисси билан яшашга чорлади.
«Кундалик ташвишлар сизни еб битирмасидан аввал, тўхтанг ва шунчаки ҳозир нимага эга бўлсангиз қадрланг ва ҳаммаси учун шукрона айтинг!
Фарзандларингизни бағрингизга босаётганингиз, ўғлингизни кўтариб, хона ўртасида рақсга тушаётганингиз, кўраётганингиз, эшитаётганингиз, сайр қилаётганингиз, кичкиналигингизда онангиз билан пиширган ширинлигингизни пишираётганингиз, тонг отиши ва кеч тушишига гувоҳ бўлаётганингиз, дам олиш кунлари диванда севимли турмуш ўртоғингиз билан ёнбошлаб севимли сериалларингизни кўраётганингиз, кулаётганингиз, ғамгин бўлаётганингиз, севиб-севилганингиз учун шукр қилинг,
Тўхтанг ва ҳаммаси учун шукрона айтинг! Кимга, дейсизми? Ўзингиз ишонган ҳаммага: Худога, тақдирга, коинотга! Ҳозироқ шу ишни қилинг!» — деб ёзади Лола Йўлдошева.