Бугун тармоқларда ўзбек шоу-бизнеси вакиллари иштирокида жанжал уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Гап шундаки телерграм каналларда хонанда Самандар Хамроқулов ва Али Ниёзимбетовларнинг жанажаллашаётган видеолҳаваси тақарлди. Унда хонандалар нима сабабдан баҳслашаётгани маълум қилинмаган эди.
Кейинчалик ушбу видеолавҳа кенг тарқалгач, хонанда Самандар Хамроқулов видеомурожаат йўллади. Унда хонанда ҳеч қандай жанжал бўлмаганини ва бу шунчаки "хайп" учун қилинганини маълум қилди.
Шунингдек, Самандар Али билан яқин дўст эканини, Али унинг кўплаб хит қўшиқлари муаллифи эканини айтиб, бу шунчаки шоу учун ташкиллаштирилганини билдирди.
Одамларга шундай нарсаларни кўриш ёқади. Бу ҳаммаси ҳазил эди, - дейди хонанда.