Зарина Низомиддинова Ўзбекистонни тарк этди. Актриса 2020 йил январь ойидан буён мамлакатдан ташқарида яшамоқда.
Низомиддинова Москвага кўчиб ўтди. Бу ҳақда актрисанинг ўзи инстаграмдаги саҳифасига жойлаётган суратларида яшаётган жойини белгилаб, маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра Низомиддинова Россия киносида ҳам ўзини синаб кўрмоқчи. Таъкидлаш жоиз, актриса уч йилдан буён ўзбек фильм ва сериалларида суратга тушмаяпти.
Аввалроқ актер Улуғбек Қодиров АҚШда яшаётгани айтилган эди.