Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг Чеченистон халқ артисти Сан Жайга қилган видеомурожаати тарқалган эди. Юлдуз Усмонова видеомурожаатда узоқ йиллик ижоди мобайнида қилган барча ижод наъмуналарининг ғояси айнан ўзига тегишли эканлиги, шу билан биргаликда «Мен сен билан қироличаман» деб номланган таронасининг ғояси ҳам Сан Жайга эмас, балки ўзига тегишлилиги борасида гапириб ўтган.
Бундан ташқари Юлдуз Усмонова «Бу соқолли болани танимадим, лекин соқолини сал йиғиштириб, ўзини ўнглаб олиб юрса яхши бўларди, «Ўзбекконцерт» қаёққа қарамоқда билмадим, санъаткорлар соқол қўйиши нотўғри. Сан санъаткор бўлсанг, жуда ҳам ғояга бой йигит бўлсанг нимага бунақа қилиб юрибсан. Иккинчидан гапингни ўйлаб гапир» мазмунидаги фикрларни ҳам айтиб ўтган.
Чеченистон халқ артисти Сан Жай журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида барчасига ойдинлик киритиб, қуйидаги фикрларни билдирди. Дея хаьар қилмоқда Daryo.
Ўзи Юлдуз Усмонова тўғрисида ҳеч қаерда гапиргим келмаган эди. Эътибор берган бўлсангиз интервьюда ‘Қироличаман’ қўшиғи меники, деб айтмаганман, аксинча ‘Я с табою королева’ деган қўшиқ ҳақида гапирганман. ‘Қироличаман’ деган қўшиққа мени ҳеч қанақа алоқам йўқ. Юлдуз опа сиз иложи бўлса ‘Сайёд’га берган интервьюни эътибор бериб кўсангиз, менимча айтган гапларингиздан қайтишингиз мумкин. Бу мавзуни умуман кўтармоқчи ҳам эмасдим, савол берилгани учун жавоб бердим.
Воқеа қуйидагича бўлган. Мен 2015 йил Павел Упоров исмли бастакор билан бирга Юлдуз Усмоновага ‘Я с табою королева’ деган қўшиқни ёзиб берганмиз. Бу қўшиқни Юлдуз опа айтганлар, студияда ёзганлар, қўшиқ чиққан. ‘Я с табою королева’ қўшиғи ёзилди аммо чиқмади, балки Юлдуз опага ёқмагандир, балки бошқа сабаби бордир, балки ‘кейинроқ чиқараман’, дегандирлар. Лекин бир ой, икки ой вақт ўтиб ‘Мен сен билан қироличаман’ деган қўшиқни чиқардилар. ‘Я с табою королева’ сўзини ўзбекчага таржима қилсангиз ҳам ‘Мен сен билан қироличаман’, бўлади. Демак, мен айтган гап ёлғон эмас. ‘Я с табою королева’ қўшиғининг муаллифи менман. ‘Қироличаман’ қўшиғини Юлдуз опанинг ўзлари ёзганлар, мусиқаси ҳам, сўзлари ҳам уларга тегишли, Қироличаман қўшиғига ҳеч қандай алоқам йўқ, фақат ‘Я с табою королева’ қўшиғининг муаллифи менман.
Жуда кўпчилик Юлдуз Усмоновага жавоб қайтарасизми, сиз ҳақингизда кўп гапириб юборибдилар, дея кўплар томонидан менга савол беришмоқда. Юлдуз Ибрагимовна мен сизни жуда ҳам яхши кўраман, сизни, санъатингизни жуда ҳурмат қиламан. Сиздек санъаткорлар Ўзбекистонда саноқлидир. Опажон сиз тўғрингизда ёмон гапираман деган хаёлимда фикр бўлмаган, худо хоҳласа ҳаволар исиб кетиб, ўртамизда бу ўтган гап-сўзлар унутилиб, яхши бўлиб кетса сиз билан чиройли-чиройли дуэтлар қилиб, халққа совға қилиш ниятим ҳам бор эди.
Кўплар Юлдуз Усмоновани ёмонлаб, қўшиқ маники деб пиар қилмоқчи бўлди дейишмоқда. Лекин бу нарсалар мени хаёлимда ҳам йўқ. Бу савол менга берилди, бу нарсани ўзим кўтарганим йўқ. Мен эса ўзбекча қилиб айтганда дангал қилиб берилган саволга ҳеч нарсани яширмасдан жавоб бердим. Юлдуз опа ўша интервуга яхшилаб, эътибор бериб қулоқ солсангиз у ерда ‘Я с табою королева’ ибораси меники деб гапирилган, ‘Қироличаман’ деган қўшиқ ҳақида гапирмаганман.
Юлдуз опани назарига тушганимнинг ўзи ҳам катта ютуқ. Лекин пиар қилиш хаёлимга ҳам келмаган. Кўп ортиқча гапларни ҳам гапирдилар, ‘этагимга осилаётган’, ‘аҳмоқ’, ‘бактерия’ деган сўзларни ҳам айтибдилар. Лекин мен Юлдуз опадан эшитган сўзларимга умуман хафа бўлмайман. Чунки Юлдуз опа шунақа инсонлар, ёниб кетадилар, балки айтган гапларидан кейин, ‘шунақа гапириб қўйдим’, деб пушаймон ҳам еяётгандирлар. Лекин мени кўнглимни оғритганиз йўқ. Сизнинг эътиборингизга тушиб, бизнинг пиар компаниямиз янада кўтарилиб кетди, бу учун сизга каттакон раҳмат.
Иложи бўлса бирга ижод қилсак ёмон бўлмас эди. Сизни ёшлигимдан яхши кўриб тинглаганман, ҳурмат қилганман. Ҳеч қачон ‘сиз ҳақингизда ёмон гапираман, сиз орқали пиар қилиб, кўтариламан’, деган ниятда бўлмаганман, бунга Аллоҳ гувоҳ. Ҳар доим ҳамма нарсани яхшилик билан тугашини хоҳлайман.
Бастакор Павел Упоров менинг иштирокимсиз бу қўшиқни Юлдуз опага сотган. Мен бу қўшиқдан ўзимни гонораримни олганман. Нима бўлганда ҳам Юлдуз опа мен сиздан хафа эмасман, агар мен сизни дилингизни оғритган бўлсам минг бор узр. Лекин сиз ҳам озгина тилга эрк бермасдан, чиройли гапирсангиз менимча мухлисларингиз бундан ҳам кўпайиб, бундан ҳам ҳурматингиз баланд бўлади.
Сан Жай, Чеченистон халқ артисти