Актриса Луиза Расулова дубайлик шайхдан бриллиант совға олгани ҳақида гапирди. Актриса бу ҳақида "33 савол" лойиҳасига берган интервьюда гапирди.
"2017 йиллар эди. Ўшанда мен "Астана экспо"да қатаншганман. Ўша ерда дубайлик шайх билан танишганман. Ўшанда бир ойдан кейин менинг туғилган куним бўлиши керак эди. Уйимга "доставщик" қути ташлаб кетган. Очиб қарасам у ерда бриллиант турибди. Унинг нархи ўшанда 100 000 доллар эканлигини билдим. Орадан бир ой ўтиб уни Дубайдан юборишганини билдим. Мен шайхларнинг бирига ёқиб қолган эдим. У мени ва оиламни Дубайга таклиф қилган. Мен инкор қилганман. У яқинроқ танишишни хоҳлаган. Мен унга совғани қайтаришга уринганман. Лекин у кўнмаган. Ўшанда у мендан "мен сен учун нима қилсам бўлади?" деб сўраган. Мен маҳалламда яшайдиган муҳтожларга ёрдам бериш кераклигини айттим. У муҳтожларга пул жўнатиб турди. Ўша одам мени ҳайратга солган ва бу мен учун эсдан чиқмас совға бўлган", - деди актриса.
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Луиза Расулова ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин вакилларидан ҳисобланади. Актриса шунингдек, ТВдаги турли хил дастурларда бошловчилик ҳам қилади.