“Ўзбекконцерт” раҳбари ишдан кетди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун муассасанинг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этган. Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Муассасанинг ушбу вақтгача директори вазифасида ишлаб келган Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнига 2018 йилдан бошлаб “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида ижодий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Джамалдинов Алишер Худайбердиевич в.б. директор этиб тайинланган.
Ҳозирча Абдуқаҳҳоров қайси ишга ўтгани маълум эмас. У муассаса директори лавозимига 2017 йилда тайинланган эди.