Юлдуз Усмоновага нисбатан маъмурий иш тўхтатилгани маълум қилинди

Юлдуз Усмоновага нисбатан маъмурий иш тўхтатилгани маълум қилинди
Аввалроқ Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова ички ишлар ходимларини ҳақорат қилгани сабабли унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов Қалампир нашрига ушбу ҳолат бўйича интервью берди.

Ғиёсов ўз интервьюсида ким бўлишидан қатъий назар барча қонун олдида тенглигини айтди. ИИВ буни амалга ошириш бўйича жуда катта ишлар амалга ошираётгани таъикдланди. Матбуот раҳбари узр сўраш ҳолатлари карантин даврида кучайиб кетганини маълум қилди.

"Ҳуқубузарлик содир этилгандан сўнг жазо битта бўлади. Қўшимча узр сўраш ҳеч нарса билан кўрсатилмаган", - деди Ғиёсов.

У шунингдек, журналистга берган интервьюда Усмонова ишига ҳам тўхталиб ўтди.

"Юлдуз Усмонова ҳақиқатдан ҳақорат қилди. Биз бу бўйича суриштирув олиб борлдик. Усмонова сардобаликларга ёрдам бериш йўлида икки-уч кун уҳламаган. Асаблари таранг бўлган ва ҳаммаси йиғилиб шундай ҳолатга олиб келинган. Айрим ҳолатларда одамлар ўйламасдан, билмасдан, руҳий зўриқиш орқали кўп маълумотларни бериб юбориши мумкин ва бундан ўзи пушаймон бўлади. Бу ерда ҳам ҳудди шундай ҳолат бўлди. Усмонова айбини тан олди ва керак бўлса ота-оналаридан узр сўрайман, деди", - дейди Ғиёсов.

ИИВ вакили Усмоновани жавобгарликка тортиш масаласи қандай кечаётганини айтди.

"Бу ерда жамиятда балансни ушлаб турадиган ижтимой ҳолатлар бор. Мисол учун, Юлдуз Усмонова халқ артисти. У халқимизнинг ишончига, ҳурматига сазовор бўлган одам. Ёшларни ватанпарварликка чақириш бўйича кўп ижодлар қилган. Шуларни инобатга олган ҳолда. Бундан ташқари, у шу пайтда руҳий зўриқиш ҳолатида бўлганлигини инобатга олиб, ўша пайтда бизнинг ходимлар бу ҳолатга нисбатан адовати йўқлигини иноабтга олиб, кечиримлилик, фуқароларга имконият бериш принципидан келиб чиқиб бунга нисбатан маъмурий иш тўхтатилган. Маъмурий иш кўраётган орган раҳбари фуқаронинг содир этган хатти-ҳаракати жамиятга етказилган зарарни инобатга олган ҳолда унга огоҳлантириш бериш ҳуқуқи бор", - дея таъкидлади Шоҳруҳ Ғиёсов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 13 июн 2020 16:47
    Нурулло,
    Туппатугри даволаш керак. Жиннохонада.
  2. Нурулло 12 июн 2020 05:07
    Конун хаммага бирдек куланиши керак яхши булса мукофатлаш емон булса жазолаш шарт юлдуз хам ой эмас жазолаш шарт еки даволаниш керак
  3. Махмудов одилжон 11 июн 2020 17:17
    Оеги кийшик булса хам бой Кизи уйнасин хасса хасса оппапапа далше кетдик жазо олишга навбатда камбагал турибди пазор пазор
  4. Узбек 11 июн 2020 15:33
    Куркоклар позор булдию .уят
  5. Karim 11 июн 2020 15:11
    Qonun doirasida jarima qilib quyish kere edi hozir hech nima qilmadi degandan kura shu jarima usmonova uchun qiyin tulash Adolat qaror topmagan???
  6. Байрам. Ходжейли 11 июн 2020 11:34
    Камида штраф солиш керак эди, штраф пулини хайрия фондига сардобага жунатсин
  7. Самижон 11 июн 2020 10:50
    Тўғри қилишибди. Бировни ёмонга чиқариш, жазолаш билан уни тўғрилаш қийин. Лекин хизмат кўрсатган одамни қадрлаш, бирпасда лойга буламасдан, уни химоя қилиш тўғри. Бошқаси бўлганида... дейишдан олдин, уларни қайсиниси қанча фойда келтирганини хисобга олиш керак, ўзбек халқига. Тўғри, Юлдуз шаллақи, лекин халқ учун куюнадиган инсон. Агар жазоланганида яна бир неча йилга давлат душманидек юрарди. Бу кимга керак?
  8. Joni 11 июн 2020 10:42
    Boshida gapirishlar boshqacha eduku
    Qani endi shu gaplarr
    Xovoga uchub kettimi
  9. O`ZBEK 11 июн 2020 09:07
    Шоҳруҳ Ғиёсов олдин Ю.Усмоновани рухий касал деб элон килган эди. Энди булса рухий зурикиш булган ИИБ ходимлари хато килган демокчисиз-да Яхшиси Ю.Усмоновадан кечирим суранг яхши булар эди. Бу икки юзламачилик ва КРУПСИЯ холос. Сиз уз касбингизни ва кийиб юрган формангизни ва уз ходимларингизни химоя килолмайсиз. Шанингизни КЛИЗМА килиб кечаю кундуз ишлаб, падарларинга ланат олиб келиб утирган булсангиз. Бизларни кандай ПУЛДОРЛАРДАН химоя килоласиз. Хамма халк Сиз томонда эди. СИЗ КУРКОКСИЗ жойингизни бушатсангиз яхши булар эди. Халкнинг хафсаласи пир булди. Мабаби кучада маскасиз юрган оддий халкни жаримага тордингиз. Ю.Усмонованинг пули купда ХЕЧ НАРСА КИЛОЛМАДИНГИЗ. АФСУС ШУНЧА ИШОНЧ.
  10. Azik 11 июн 2020 05:18
    Ха узи бизда шу бир бакириб додлаб олишадию кучлари етмаслигини шаллаки аёл ортида тоги борлигини кургач пусиб колишади.Койил бизни демократларга.Бунака ахмокона уйиндан кейин умуман хакикат борлигига хам ишонмай куясан.Юлдузни пешанасида юлдузи бор шекилли хар кандай конунни четлаб утадиган.
  11. Asqar boymirzaev 11 июн 2020 02:06
    Тилига яраша жазолаш шарт эди афсус позор
  12. Karim 10 июн 2020 22:47
    Odiy odam bo'lganida jazo muqarar edi afsus
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » Юлдуз Усмоновага нисбатан маъмурий иш тўхтатилгани маълум қилинди