Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг ТВда таъқиққа тушгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Аввалроқ ОАВда хонанда маҳаллий телеканалларда таъқиққа тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўшанда хонанданинг ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари билан юзага келган можароси сабаб ТВда кўрсатилмаётгани айтилганди. Маданият вазирлиги томонидан берилган хабарда ҳеч қандай таъқиқ йўқлиги айтилган.
"Юлдуз Усмонова ҳеч қандай таъқиққа учргани йўқ. Унинг лицензияси ўз кучида. Унинг фаолияти бўйича таъқиқ йўқ", - дейилади хабарда.