ЙПХ ходимига қўполлик қилган "Хафа бўлиш йўқ" бошловчиси вазиятга изоҳ берди. Санжар Пардаев видеомурожаат қилиб, ҳолатга ойдинлик киритди.
Унинг айтишича, ушбу видео бундан бир неча йиллар олдин олинган. Ўша пайтда бошловчи таксилик қилиб юрган бўлган ва унинг камари тақилмагани учун ЙПХ ходими тўхтатган. Бошловчи ўшанда дам олиш куни бўлганини, ўзи асабда юрган эканини айтди. Пардаев ўша қилган иши учун афсусда эканини билдириб, барчадан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошловчининг видеоси тарқалгач, унинг хатти-ҳаракати жамоат томонидан кескин танқид қилинди. Дастлабки тарқалган видеода бошловчи ЙПХ ходимини ҳақорат қилганини, ёзган жаримасини унинг ўзига тўлатишини айтиб, қўрқитмоқчи бўлган эди.
[media=https://www.instagram.com/p/CBlT5W0nHRQ/]