Аввалроқ ОАВда актриса Зарина Низомиддинова Ўзбекистонни тарк этгани, энди Россия фильмларида роль ўйнаши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Шундан сўнг актриса бу ҳақда ОАВда тарқалган хабарларни эшитиб, ҳайрон қолганини яширмаган.
Кейинчалик Зарина иккинчи бор она бўлганини айтиб, энди бутун эътиборини бола парваришига қаратишини маълум қилган. Фарзанди тарбияси билан машғул бўлган актриса инстаграмдаги саҳифасида яна бир пост қолдириб, унда Ўзбекистонга қайтиши ҳақида ёзган.
"Юртимни севаман ва албатта карантин тугаши билан келамиз", - деб ёзади Зарина Низомиддинова.
Актриса ҳозирда Москвада яшамоқда. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳфасининг биография қисмида ёзиб қўйган.