"Хафа бўлиш йўқ" бошловчиси Аброр Бахтиярович Intervyu TV каналига интервью берди.
Унда лойиҳа бошловчиси одамлар томонидан ўлим билан таҳдид қилиш ҳолатлари кузатилганини ва бундай ҳолат ҳалигача давом этаётганини маълум қилди. Бошловчи сўнгги таҳдид кўрсатувнинг Ўткир Муҳаммадхўжаев билан олинган сонидан сўнг бўлганини айтди. Унда бир йигит ночор бола ролини ўйнаб, қаердансан деган саволга Қашқадарёданман деган. Шундан сўнг қашқадарёлик болалар таҳдид қилишган.
"Мен уларнинг ҳаммасига "биринчидан қўлингдан келганини қил" дедим. Иккинчидан у (актер - таҳр.) Қашқадарёликман деса, менга нима дейсизлар? Учинчидан мен унга мана бунақа деб айт деб айтмаганман. Менинг Қашқадарёда "мужик" ўртоқларим бор. Қашқадарёлик курсдош, санъаткор танишларим бор. "Мужик"лар жуда кўп ва мен қашқадарёликларни жуда ҳурмат қиламан. Уларнинг характери, темпераменти бошқача. Шунақа деганимдан кейин "ўша актернинг рақамини беринг" дейишади. Энди узр", - дейди бошловчи.
Шунингдек, бошловчи интервьюда калтак еган сурати тарқаланига ҳам изоҳ берди. Унинг айтишича, ушбу сурат съемка жараёнида олинган лавҳа бўлган.