Муниса Ризаева Россия шоу-бизнеси ҳамда МДҲ мамлакатлари учун альбом ёзаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи айтган.
Хонанда карантин даврида уйда ўтирмасдан фақат ижод қилганини, ҳатто иккита альбом ёзгани ҳақида айтган. Эндиликда хонанданинг турли йўналишдаги қўшиқлари кетма-кет тақдим этилиши маълум қилинган.
Шунингдек, Ризаеванинг айтишича, хонанда Россия ва МДҲда шуҳрат қозонган озарбайжонлик Jony ва қозоғистонлик Jah Khalib каби ушбу ҳудудлар учун альбом ёзмоқда. Муниса Россия ва МДҲда бу хонандалар каби танилишни мақсад қилганини айтди.