“Менга ўйнаш бўлсанг сени кўтарамиз” – Актриса ҳомийлар томонидан билдирилган таклифлар ҳақида гапирди

“Менга ўйнаш бўлсанг сени кўтарамиз” – Актриса ҳомийлар томонидан билдирилган таклифлар ҳақида гапирди
Ўзбекистонлик актриса Жайрона Ҳасанова ОАВга берган интервьюсида ҳомийлар билан бўлган мулоқотини эслаб, бугунги кунда санъат соҳасида рўй бераётган ҳодисалар ҳақида гапирди.

Хусусан, Жайрона янги чиқиб келаётган актрисалар ҳақида ҳам фикр билдирди. Актриса уларнинг иродасиз, сабрсиз эканлигини айтиб, танқид қилди.

“Мен шунақа қизларни биламан. ‘Мен эрга тегиш учун санъатга киряпман’ деганлар бўлган. ‘Иккинчи хотин бўлсам ҳам бўлди, мендан хабар олиб турса, пул бериб турса, ‘кайф’ қилиб ўзим учун яшашим керак’ дейдиган қизлар учун ҳам санъат бузилиб кетяпти. Пули борлар ҳам бузяпти, чунки пулим борки ҳаммасини сотиб ололиман дейдиганлар бор”, – дейди актриса.

Шунингдек, интервью давомида Жайронa аввал хонанда бўлишни хоҳлаб ҳомийлар билан учрашганини, улар билан бўлган мулоқотни ҳам эслади.

“Менга шунақа таклифлар чиққанки, ‘майли менга ўйнаш бўлсанг сени хонанда сифатида кўтараман’ дейишган. Деярли ҳамма шунақа таклиф билдиради. Яна ‘биричи қўл бўлиши керак’ дейишади. ‘Биринчи биздан ўтишинг керак, кейин шундоқ ҳам дабдаланг чиқиб кетади’ дейишади. Улар ‘иқтидоринг билан зўр бўлиб кета олмайсан’ деган гап қилишади. ‘Биринчи биздан ўтсанг сўраган пулингни берамиз’ дейишади”, – дея қўшимча қилди актриса.

Жайрона бундай таклифлар унга тўғридан-тўғри билдирилмаганини, ўртадаги одам орқали ушбу таклифлар айтилганини таъкидлаган. Шунингдек, актриса таклиф билдирганларга рад жавобини берганда улар мана-ман деган юлдузлар, ҳатто ўзининг кучи билан танилган қизлар ҳам қўли кўксида ҳомийлар олдида туришларини айтиб, мақтанишганини эслади.

Маълумот ўрнида, Жайрона Ҳасанова бугунги кунда ТВда эфирга узатилаётган “Қора атиргул” сериалидаги Мунира роли билан танилиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фарход 27 июл 2020 02:11
    Узбек сериаллари, айникса кейинги йилларда сураьат олинганлари 1 тийинга киммат.
  2. O`ZBEK 1 июл 2020 12:30
    Бу янгилик эмас ...
  3. Зайнаб 1 июл 2020 09:20
    Жайрона ўзингиз шу вазиятга тушгансиз менимча, чунки "Қора атиргул" телесериалида сизни ана шунга мойил қиз сифатида кўрдим.
  4. Самижон 30 июн 2020 16:47
    Диана дегани хам бўлармиди? Унга хам тухмат қилишган бўлса керак? ;)
  5. Метоморф 29 июн 2020 22:32
    Шу биринчиларнинг хам кизлари бордир.Кайтар дуне хакида уйлаб курсинлар.Ахир актрисалар хам кимнингдир фарзандику.Фахш ишнинг охири емон булади.Вааллоху алам.
  6. Собиржон 29 июн 2020 18:49
    Шуни оркасидан ризкини топса халол топса хам буладику ёки албатта лукмасини харомга айлантириши керакми?
  7. Нозима 29 июн 2020 15:06
    Бундай гапларни гапиришидан нима максад, хаели киз бу гапларни очикчасига оммага гапирмайди умуман санатдан воз кечади яхшиси, нима кераги бор шуни орқасидан ризкини топаётганларни хаммасини булгаб, ўзини чиройли кўрсатиб.
  8. Фаррух 29 июн 2020 09:21
    Санат бу маданият маскани бўлиши керак асли. Қандайдир фахшга ботган худо лаънатлаган жойга айланиб қолиши албатта барчанинг айби бор. Оллоҳдан қўрқмайдиган калтабин ифлослик ботқоғидан чиқаришнинг ягона йўли раҳбариятнинг темир интизоми ва манавий етукли керак
  9. Клара 28 июн 2020 20:21
    Жайронани гаплари янгилик эмас. Бироқ, гапларини оҳиригача исботи учун шу одамларни юзини очиб ташлаши керак эди. Жумбоқ бўлиб қолмаслиги керак, чунки, санъатга кириб келаётган бошқа қизларни обрўсини сақлаган бўлар деб ўйлайман.
  10. Хасан 28 июн 2020 17:54
    Уша манга уйнаш булсанг сани кутарамиз хаммаси бизни тушагимизга кирган деювчилар огох буллинг ИНШАОЛЛОХ хор буласизлар буни РОСУЛУЛЛОХ (С.А.В) айганлар зинокор бу дунёда хам у дунёда хам хор булади деганлар.
  11. Ойбек 28 июн 2020 15:22
    да бизни аелларимиз хамма екда биринчи гендер тенглиги мусулмончиликка тугри келмайдиган киликлар
  12. Абубакр 28 июн 2020 13:25
    Кимда ким харом хариж ишларни килаяптими,билсинки шу келаётган барча балоларни келишига уз хиссасини кушаётган булади.Бирдан бир нажот тугри йул бу ИСЛОМ.Худодан куркайлик азизлар.Ха Худо мехрибон кечирайверади деб хамма ёкга бурнини тикадиган ахмокларга эслатма.Худонинг кахри хам бор.
  13. Йўловчи 28 июн 2020 12:32
    Эх , бу ҳаёт . Тукрия , Эмират , санъат ...Россия , бу юртларда ўзбек аёллари кўринмас қираларини очиб келишяпти .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » “Менга ўйнаш бўлсанг сени кўтарамиз” – Актриса ҳомийлар томонидан билдирилган таклифлар ҳақида гапирди