Озодбек Назарбеков яна бир унвон билан тақдирланди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист бўлди. Бу бўйича Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов тегишли фармонга имзо чеккан. Назарбеков икки халқ орасида дўстликни мустаҳкамлаш, мусиқа ва қўшиқ санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва профессионал усталиги учун ушбу унвонга сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазири Озодбек Назарбеков яқинда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ректори этиб ҳам тайинланган эди.