Актриса Ҳалима Ибрагимова Akfa университетига нисбатан айтилган танқидий фикрларга жавоб қайтарди. Актриса инстаграмида бу бўйича видеомурожаат қилди.
Ибрагимова иқтисодий фанлар номзоди Барногуль Санакулованинг сўзлариги нисбатан жавоб берди. Иқтисодчи Муносабат кўрсатувида университет учун 30 гектар ер ажратилганини танқид қилган эди.
Ибрагимова университет очилиши ёшларнинг Ўзбекистонни тарк этишини камайтиришини айтиб, ватанда билим олишга ёрдам беришини таъкидлади. Шунингдек, актриса Akfa Medline одамларга қандай ёрдам бераётгани ҳақида ҳам айтди. Ибрагимова бундай фикрлар билдиришдан аввал жамият учун ёрдам бериш кераклигини таъкидлади. Актриса уни ҳеч ким бошқармаётганини, ўзи хоиҳишига кўра фикрини билдирганини маълум қилди. Актриса университетда ўқиш истаги борлигини ҳам билдирган.
[media=https://www.instagram.com/tv/CCYwhf9pioD/?utm_source=ig_web_copy_link]