Хонанда Муниса Ризаева коронавирусга тест топширди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи инстаграмда маълум қилди.
Хонанда ўзида иситма кўтарилганини таъкидлади. Шундан сўнг Ризаева тест топширишга мажбур бўлган. Унинг натижасига кўра хонандада коронавирус инфекцияси аниқланмаган.
Ризаева фуқаролардан карантин қоидаларига риоя қилишни сўраган.