«Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, хонанда бундан 7 кун олдин коронавирус юқтириб олган. Ҳозирда у уй шароитида даволанаётганини айтган. Комил аҳволи яхши эканини, лекин ҳеч қандай ҳид билмаётганини, ҳатто бурнига атир сепса ҳам хид сезмаётганини маълум қилган.
“Барчаси оддий шамоллашдек бошланар экан. Бутунлай соғайиб кетганимдан сўнг бу ҳақида батафсил гапириб бераман”, – дейди хонанда.
Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева коронавирусга тест топширгани ҳақида ёзган эдик.